UZ

"Бунёдкор" ва АГМК 300 миллиондан, "Металлург" 100 миллион сўмга эга бўлди Янгиликлар

"Бунёдкор" ва АГМК 300 миллиондан, "Металлург" 100 миллион сўмга эга бўлди

Бугун 2018 йилги Ўзбекистон аёллар чемпионати якунига етди.

Унда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз тарихида илк бор чемпионликка эришгани ҳақида хабар бердик.

Кумуш медаль "Севинч", бронза медаль "Металлург" клубига насиб этди.

Жорий йил бошида янги формат, янги кўринишдаги Суперлига ва Про-лига баҳсларининг янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Супрелига ва Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол баҳсларида ғолиблар учун мукофот пуллари жорий қилинган эди.

Демак, "Бунёдкор" 300, "Севинч" 200, "Металлург" эса 100 миллион сўм мукофот пулига эга чиқади.


Аёллар футболи
1-ўрин учун 300 000 000
2-ўрин учун 200 000 000
3-ўрин учун 100 000 000



Куни кеча футзал бўйича мамлакат чемпионатининг медалчилари маълум бўлди. Унга кўра чемпион АГМК ҳисоб рақамига 300 000 000, "Пахтакор"га 200 000 000 ва "Нефтчи" 100 000 000 сўмга эга чиқадиган бўлди.

Мини футбол
1-ўрин учун 300 000 000,00
2-ўрин учун 200 000 000,00
3-ўрин учун 100 000 000,00


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика