UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  0 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  4 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

“Бунёдкор-2006” Россиядаги халқаро турнир ғолиби! Янгиликлар

“Бунёдкор-2006” Россиядаги халқаро турнир ғолиби!

Теглар :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактабининг 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Россиядаги халқаро турнир ғолиби бўлдилар.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2006” жамоаси Ставрополь ўлкасида Россия қаҳрамони Владислав Духин хотирасига бағишланган халқаро мусобақанинг финалига йўлланма олишган эди.

Ҳал қилувчи баҳсда вакилларимиз “Краснодар” тарбияланувчилари билан куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор-2006” вакиллари рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, бош соврин эгасига айланишди. Жамоамизга ғалаба келтирган голларга Абдураҳим Исмоилов ҳамда Ислом Анваров киритишди.

Мусобақа якунига кўра, бутун турнир давомида ўз дарвозасидан биронта ҳам гол ўтказиб юбормаган посбонимиз Муслим Абдуманнопов энг яхши дарвозабон совринини қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши футболчиси номинациясида Шамсиддин Турсунмуҳаммадов ғолиб деб топилди.

Ушбу муваффақият билан Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2006” аъзоларини табриклаймиз.



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика