UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

"Бунёдкор-2003" халқаро турнир совриндори, Умидбек эса энг яхши футболчи Янгиликлар

"Бунёдкор-2003" халқаро турнир совриндори, Умидбек эса энг яхши футболчи

Москва шаҳрида 22-27 октябрь кунлари футбол бўйича 2003 йилда туғилган ўсмирлар жамоалари ўртасида “Eurasiancup” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Илк бор уюштирилган мусобақанинг дастлабки босқичида Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Хитой, Сурия ва Ливан давлатларининг 16та жамоаси тўрт гуруҳда баҳс юритди.

Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” футбол клуби академиясининг “Бунёдкор-2003” жамоаси аъзолари “С” гуруҳида майдонга тушиб, дастлаб Россиянинг “Ростов” футбол клубидаги тенгдошларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Иккинчи учрашувда “Ротор” жамоаси 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ниҳоят, гуруҳнинг сўнги учрашувида ёш футболчиларимизЛенинград вилояти Гатчина шаҳринингСМ “Ленинградец” жамоасини йирик, 5:0 ҳисобида енгишди.

Вакилларимиз ярим финалда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси билан рўбарў келишди. Асосий вақтда 1:1 ҳисобида қайд этилди. Фақат пенальтидан тўп тепиш борасида футболчиларимизга бироз омад етишмади, 6:7. Натижада, “Бунёдкор-2003” халқаро турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.

Финалда Беларуснинг РГУОР жамоаси “Қайрат”ни енгиб, мусобақа ғолиби бўлди. Қозоғистонлик футболчилар иккинчи ўринга жойлашдилар. Яна бир учинчи ўрин “Орзу – 2026”(Тожикистон) жамоасига насиб этди.

Қувонарлиси яна шундаки, “Eurasiancup”нинг ёпилиш маросимида турнирнинг “Энг яхши футболчиси”га аталган соврин “Бунёдкор-2003”нинг умидли футболчиси Умидбек Султоновга топширилди. Муболаға эмас, мазкур эътироф нафақат унинг, балки жамоанинг барча футболчилари маҳоратига берилган юксак баҳо бўлди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика