UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  6 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  3 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  13 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  5 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

“Бунёдкор-2000” Шимолий Кореядаги халқаро мусобақада Янгиликлар

“Бунёдкор-2000” Шимолий Кореядаги халқаро мусобақада

Теглар :  Бунёдкор-2000
Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳрида халқаро турнир старт олмоқда.

Хабарингиз бор, мусобақа ташкилотчилари худди шу турнирни бунгача Жанубий Корея ва Хитой мамлакатларида U-15 ва U-16 ёш тоифасида уюштиришганди. Турнирдан кўзланган асосий мақсад Шимолий ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдир.

15 ёшли футболчилар ўртасида иккинчи бор ўтказилаётган “Ari Sports Cup” турнирида “Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган футболчилари иштирок этишади. Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги жамоамиз айни пайтда Пхеньян шаҳрида бўлиб туришибди. Таъкидлаш жоизки, “Бунёдкор-2000” ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади ва бу сафар ўсмирларимиз чемпионликни ҳимоя қилишлари талаб этилади.

Кеча турнирнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, жамоалар тўрттадан иккита гуруҳга ажратилди. Учрашувлар 21 августдан старт олади. Турнирнинг биринчи кунида “Бунёдкор-2000” мусобақа мезбонлари “Пхеньян” жамоаси билан куч синашади.

“А” ГУРУҲИ
1. “4.25 спорт клуби” (Шимолий Корея)
2. “Кёнгидо” (Жанубий Корея)
3. “Гуанчжоу” (Хитой)
4. “Атлетико Ювентус” (Бразилия)

“В” ГУРУҲИ
1. “Бунёдкор” (Ўзбекистон)
2. НК ОСИЕК (Хорватия)
3. “Пхеньян” (Шимолий Корея)
4. “Кангвондо” (Жанубий Корея)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика