UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7

Буни ўқинг! "Zlatanera" Янгиликлар

Буни ўқинг! "Zlatanera"

"Zlatanera" – швед тили луғатида 2012 йил охиридан бошлаб шундай феъл пайдо бўлди.

Златан Ибрагимович шарафига айтилган бу сўз “майдон ва унинг ташқарисида доминантлик қилиш, куч  ишлатиш” сингари маъноларни ифодалаш учун ишлатилади.

Катта футболда тўқсонинчи йиллар охирида дебют қилган Ибра хайрлашув ўйинини ўтказиш ҳақида ўйламаяпти. Футболга ўзи билан бирга кириб келган тенгдошлари аллақачон иссиққина уйида пенция кутиб ўтирган бир пайтда А Сериядек қийин чемпионатда голлар уришдан чарчамаяпти. Швед дунёда энг машҳур уч футболчидан бири эканлиги шубҳасиз. Шу туфайли унинг фаолияти ҳақидаги айтилавериб увадаси чиқиб кетган гаплар, сизга ёд бўлишга улгурган статистикаларга тўхталиш фикридан йироқман. Бугун унинг шахси ҳақида суҳбат қурамиз.

Мен Златанни ёмон кўраман!

Ҳар қанча буюк спортчи бўлмасин, Ибрани инсон сифатида ёқтирадиганлар жуда кам. Баландпарвоз баёнотлар, охири йўқ мақтанчоқлик, манманлик, ўзидан бўлак ҳеч кимни тан олмайдиган эго, худбинлик, ҳадсизлик... Гўё дуёндаги иллатларнинг барчаси бир жисмга ўрнашган-у бизга Златан қиёфасида намоён бўлади. Шундай! Аммо...

Мен Златанни ҳурмат қиламан!

Ҳа, инсон сифатида уни ёқтирмаслигим мумкин, лекин ҳурмат қилишга мажбурман. Мен билган, кузатган кишилар орасида фақат Златан ўзи бўлиб яшайди. Ҳеч кимга тақлид қилмайди, сайловлар арафасида оммага яхши кўриниш илинжида рол ўйнамайди, иккиюзламачилик қилмайди. Унинг аксар одамлардан фарқи шундаки, Златан – Златан бўлиб яшашдан қўрқмайди, бошқача яшашни билмайди.

Ўйлаб кўрганмисиз, бу дунёда ҳеч кимса йўқки, тамомила оқ ё қора бўлса... Тупроқдан яралдик, ҳеч биримиз хатолардан кафолатланмаганмиз. Лекин имкон борича уларни яширишга, билдирмасликка уринамиз. Баъзан ўзимизга қизиғи бўлмаган мавзуда бировлар билан соатлаб гаплашишга мажбур бўламиз. Златан ундай эмас. Шу туфайли ҳам мен ёки сизнинг эмас, унинг шарафига янги атама пайдо бўлади...

Юқоридаги гапларни нега ёздим? Албатта, Ибаргимовичга бўлган муҳаббат ёки нафратим туфайли эмас. “Championat.asia” учун анчадан бери ёзиб келаман, лекин фақат охирги 1 ойни сайт офисида ўтказдим. Футбол ичидаги кишилар билан кўришдим, фикр алмашдим ва ўзимча хулоса чиқардим:  ўзбек футболининг, умуман жамиятнинг энг асосий муаммоси Златанларнинг йўқлиги (ёки камлиги). Аксар одамлар 1 пайтнинг ўзида 2 та ҳаётни яшайди, аслидек кўринишдан қўрқади, ўзидан қўрқади. Улар ўзгариш учун ўзида жасорат топмас экан, ҳақиқат бир чеккада йиғлаб тураверади...

Қадрли мухлис, дунёни ўзгартиришдан олдин ўйлаб кўринг: сиз қайси тоифага кирасиз?

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика