UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  28 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  6 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Буни кўриш керак! "Гремио" мухлислари "Либертаборес кубоги" финалидан олдин жамоани қандай кутиб олишди? ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Буни кўриш керак! "Гремио" мухлислари "Либертаборес кубоги" финалидан олдин жамоани қандай кутиб олишди? ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун тонг саҳарда "Либертадорес кубоги"нинг жорий мавсумдаги финал биринчи ўйини бўлиб ўтди.

Унда Бразилиянинг "Гремио" клуби Аргентинанинг "Ланус" жамоасини ўз майдонида қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Либертаборес кубоги"
Финал, биринчи ўйин
"Гремио Арена", 23.11.2017
"Гремио" - Ланус" 1:0
Гол:
Сисеро 83

"Гремио": Гроэ, Жеромел, Жаилсон (Сисеро, 72), Кортес, Каннеманн, Артур, Рамиро, Фернандиньо (Эвертон, 57), Эдилсон, Луан, Барриос (Жаэл, 74).

"Ланус": Андрада, Брагьери, Гарсия, Веласкес (Агирре, 79), Сильва, Мартинес, Марконе, Паскини, Гомес, Акоста, Санд.

Огоҳлантиришлар: Каннеманн 41, Жаилсон 44, Сисеро 74 - Акоста 24, Гарсия 41, Веласкес 76, Брагьери 90.

Эътиборли томони, учрашувдан олдин "Гремио" мухлислари севимлиларини фантастик тарзда кутиб олишди. Яхшиси, бу жараённи фотолар ёрдамида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мухлисларнинг бундай актив бўлиши Бразилия ва Аргентина клублари учун одатий ҳолга айланган.

Мана буни атмосфера деса бўлади.

Шунчаки дахшат!

- Қоооч, йўлни бўшааат!!!

Бунақанги қўллаб-қувватлаш ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди.

Мухлисларнинг бундай даражадаги актив қўллаши ўйинчиларнинг руҳиятига жуда катта плюс таъсир кўрсатади.

"Гремио Арена"га йиғилган 60 минг мухлис стадионда фантастик муҳитни яратиб беришди.

Учрашувнинг 83 дақиқасида урилган ғалаба тўпи ва бутун стадион ларзага келди.

Бир қарашда дахшатли манзара. Лекин, бу Лотин Америкаси учун одатий ҳол.

"Гремио"нинг гўзал мухлисалари ҳам анчагина.

Аргентинада бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида ҳам бундан кам бўлмаган даражадаги муҳитни кўрсак ажаб эмас.


Эслатиб ўтамиз, "Либертадорес кубоги" финал жавоб учрашуви 30 ноябрь куни Аргентинада ўтказилади.


 

GettyImages суратлари ёрдамида тайёрланди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика