UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  0 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  2 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  2 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  5 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  9 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  7 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  10 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  4

Бундеслига: Янги турда янги рекордлар қайд этилармикан... Янгиликлар

Бундеслига: Янги турда янги рекордлар қайд этилармикан...

Германия бундеслигасининг навбатдаги турида бир қатор рекордлар янгиланиши мумкин.
“Бавария” мағлубиятсиз сериясини давом эттириш имконига эга. Бернд Лено эса юзинчи ўйинни ўтказиши кутилмоқда. Шу сабабдан сизни баьзи бир қизиқарли маьлумотлар билан таништириб ўтмоқчимиз. 

Янги турга янги рекорд билан
“Штуттгарт” сўннги беш учрашувнинг барчасида ўйиннинг дастлабки чорагини 1:0 ҳисобида якунлаб, “Байер” нинг 2002 йилдаги натижасини такрорлай олди. Аммо бундай серияни олтита ўйинга етказиш ҳозирга қаадар ҳеч бир жамоага инасиб этган эмас...

“Бававрия” – енгилмас?!
“Бавария” нинг 37 ўйиндан буëн мағлубиятга учрамай келаëтганидан хабарингиз бор. Агар мюнхенликлар навбатдаги турда “Боруссия” Дортмундни мағлуб этишни ëки юутқазмасликни уддалашса улар ўз рекордларини янада яхшилаб олиш имконига эга бўладилар.

“Бавария” “Боруссия”ни қачон ютади?!
Олти ўйиндан бери мюнхен супер-клуби “Боруссия” Дортмундни доғда қолдиролмай келмоқда. Шу пайтгача “Бавария” узоқ вақт давомида мағлуб этолмаган жамоа Бременнинг “Вердер” клуби саналарди. “Машшоқлар” 1988-1993 йилларда “Бавария” га қарши ўйинларда 12 та баҳсни мағлубиятсиз тугатишган. Бу натижани дортмунднликлар яқин орада янгилаш имконига эгалар. Фақат улар бунинг учун навбатдаги турда ютқазмасликлари лозим.

Енгилмас испан
Пеп Гвардиола бўлса бундеслига доирасида дастлабки ўн икки ўйинни мағлубиятсиз ўтказган Карл – Ханц Фелдкампдан кейинги иккинчи мураббийга айланди. Пепнинг жамоаси 12 та баҳсда 32 очко йиғган. Бу эса – янги рекорддир.

Олтинтоп турк футболчилари ичида энг зўри!
“Аугсбург” ўйинчиси Ҳалил Олтинтоп бундеслигадаги 249 ўйин арафасида турибди. Агар у 13 турда ҳам майдонга чиқса Йилдирай Баштуркнинг натижасини такрорлаш имконига эга бўлади. Турк футболчилари орасидаги энг яхши тўпурар ҳам Олтинтоп саналади. Унинг ҳисобида ҳозиргача 49 та гол мавжуд.

Янги юбиляр

Леверкузеннинг “Байер” клуби дарвозабони Бернд Лено немис бундеслигасида нақд 99 та ўйин ўтказди. Навбатдаги учрашув Лено учун юбилей 100 ўйин бўлади. Ушбу кипернинг юзлик довонидан яхши ўтиб олишига тилакдошмиз.  

Зохиржон Акрамхонов тайëрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика