UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  1 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  8 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  14 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

Бундеслига: Видео-такрорнинг самараси, Бошшнинг илк "ўлжаси"га айланган "бўрилар" ва турнинг бошқа тафсилотлари Янгиликлар

Бундеслига: Видео-такрорнинг самараси, Бошшнинг илк "ўлжаси"га айланган "бўрилар" ва турнинг бошқа тафсилотлари

Бундеслиганинг 1-тур якунлари ҳақида журналист Шаҳбоз Беғамовнинг таҳлили.


Германия чемпионатининг янги мавсуми анча сокин ва шов-шувли натижаларсиз бошланди.

Гўзал ва бетакрор қўшиқчи Намика янги мавсумнинг илк ўйини "Бавария" - "Байер" учрашуви олдидан жонли ижрода мамлакат мадҳиясини куйлади ва Бундеслигани очиб берди


Ўтказилган тўққизда ўйиндан фақатгина бир ўйинда дуранг қайд этилди.
Кристиан Штрайхнинг "Фрайбург" жамоаси ўз уйида Нико Ковач бошчилигидаги "Айнтрахт" билан муроса кўчасини танлашди.

Илк турда меҳмондаги иккита жамоа сафардан ғалаба билан қайтишни уддалашди. Петер Бош қураётган янги "Боруссия" Дортмунд "бўрилар"ни ўз уйларида йирик ҳисобда таслим этишга муваффақ бўлди. Бошшнинг янги курсисидаги илк "ўлжаси" - "бўрилар" бўлди. Бу ўйин Андрис Йонкер ҳали "Вольфсбург" билан жуда кўп ишларни амалга ошириши ва жамоани аввалги мавқеига қайтариш учун кўп тер тўкишига тўғри келишини кўрсатиб берди.


Сафарда ғалаба билан қайтишни уддалаган иккинчи жамоа - "Ганновер".
"Майнц" меҳмони бўлган Андре Брайтенрайтер шогирдлари Бундеслигага қайтишларини ғалаба билан нишонлашди.
Олмалиқда туғилиб ўсган Антон Вальдемар ўйнаётган "Ганновер" стартни анча яхши олди.
Аввалги превьюда қайд этганимдек, "Майнц" учун бу йилги мавсум анча қийин ўтиши аниқ. Жамоанинг асосий мақсади ва вазифаси Бундеслигада жон сақлаб қолиш бўлиши табиий.


Поль Дардаи Берлинда ўтган йили кўтаринки кайфиятни қайтарганди. Жамоа узоқ танаффусдан сўнг ниҳоят еврокубокларга йўлланмани қўлга киритди. Янги мавсумга ўзгача тайёргарлик кўрган "Герта" стартни яхши кайфият билан бошлади. Австралия терма жамоаси аъзоси Маттью Леккининг дубли Германия пойтахтидаги футбол ишқибозларини хурсанд этди.
Шу тариқа "Герта" янги мавсумни ажойиб ғалаба билан бошлади.

Бундеслигага қайтган "Штутгарт" учун илк ўйин омадсиз чиқди.

Ҳар йили Бундеслигадан чиқиб кетиши тахмин қилинадиган ва доим сўнгги сонияларда лигада қолиш масаласини ҳал этадиган "Гамбург" ўз уйидаги "Аугсбург"га қарши ўйинни муваффақиятли ўтказди. Николай Мюллер томонидан киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди.

Юлиан Нагельсманн бошчилигидаги "Хоффенхайм" гарчи янги мавсум олдидан иккита етакчи футболчисидан айрилган бўлсада, бу йўқотишлар уларга "Вердер" устидан ғалаба қозонишларига тўсқинлик қилмади.


Турнинг эътиборга молик ўйинларидан бири Гельзеркирхенда ўтди. Янги мураббий қўл остига ўтган "Шальке" стартдаги дастлабки баҳсини ўтган йилги шов-шувчи жамоа "Лейпциг"га қарши ўтказди.
Мезбонларнинг устунлиги остида ўтган ўйинда Доменико Тедеско бошқараётган "Шальке" ишончли ғалабага эришди.
"Лейпциг" эса стартдаги илк юришни кўнгилдагидек бошлай олмади.

Дитер Хекин рулга ўтирганидан сўнг кучайган "Боруссия" Мёнхенгладбах ўз уйида енгиш қийин бўлган рақиб - "Кёльн"ни мағлуб этиш чораларини топишга муваффақ бўлди.


Мавсумни бошлаб берган ўйинда эса "Бавария" Хайко Херлихх бошқараётган "Байер" дарвозасига уч марта йўл топди. "Байер" сафидан эса Меҳмеди "Бавария" дарвозасини илк турдаёқ ишғол этишни уддасидан чиқди.

Айнан шу ўйинда ҳар иккала жамоа дарвозаси ишғол этилди. Қолган учрашувларда эса бундай ҳолат кузатилмади.

1-турда жами 15та гол урилди. Шулардан 10тасини мезбон жамоалар, қолган 5тасига эса меҳмонда тўп сурган жамоа вакиллари муаллифлик қилишди.

Бундеслиганинг янги мавсумдаги илк голини "Бавария"нинг янги ҳимоячиси Никлас Зюле киритди.

Биринчи турда дастлабки дубль муаллифи ҳам аниқланди. "Герта"нинг австралиялик футболчиси Маттью Лекки "Штутгарт" дарвозасини икки бор ишғол этди ва тўпурарлар баҳсида якка пешқадамга айланиб олди.

Биринчи турда энг кўп сейвни амалга оширган дарвозабон - Тимо Хорн бўлди. "Кёльн" посбони гарчи ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган бўлсада, ўйин давомида жамоасини 7 бор голдан сақлаб қолишга муваффақ бўлди.


Тўпни рақибдан олиб қўйиш бўйича "Майнц" ҳимоячиси Даниэль Бросински ҳамда "Лейпциг"нинг таянч ярим ҳимоячиси Наби Кейта жуда аниқ ўйнашди. Улар барча курашга киришган дуэлларида тўпни рақибдан олиб қўйишга муваффақ бўлишди ва бу борада 100% кўрсаткични қайд этишди.

Биринчи турда иккита пенальти белгиланди.

Биласиз, ушбу мавсумдан бошлаб Германия Бундеслигасида видео-такрорлардан фойдаланилади.


"Бавария" - "Байер" ўйинида бош ҳакам Тобиас Штилер Роберт Левандовскини Арангуиз йиқитиб қолган вазият бўйича видео-ассистентга мурожаат қилди ва айнан видео-такрордан сўнг мавсумдаги илк пенальти белгиланди.

Видео-такрорлар янги мавсумнинг илк ўйинидаёқ ўз самарасини берди.

Ўтган йилги кучли тўртлик ичидан фақатгина "Лейпциг" меҳмонда мағлуб бўлди. Қолган учта жамоа мавсумни юқори кайфиятда бошлашди.

Гарчи "Байер" мағлуб бўлган бўлсада, Хайко Херлихх тузаётган жамоадан янги мавсумда ҳали жуда кўп хавф кутиш мумкинлигига жамоанинг иккинчи таймдаги ўйини ишора қилиб қўйди. "Бавария" эса биринчи таймни идеал тарзда ўтказган бўлса, танаффусдан кейин ўйин тизгинини рақибга топшириб қўйди. Анчелоттининг таркибдаги бир қатор йўқотишларга қарамай жамоани мавсумга яхши ҳолатда олиб келгани кўриниб турибди. Аммо жамоа ҳозирча рақибга бутун ўйин давомида босим уюштиришга жисмонан тайёр эмаслигини билиниб қолди.

"Шальке" эса ўз уйидаги илк баҳсни жиддий жамоага қарши муваффақиятли ўтказгани Тедескога бўлган ишончни янада оширди.
"Боруссия" Мёнхенгладбахнинг ғалабаси ҳам уларнинг янги мавсумдаги амбициялари жиддий эканлигини кўрсатди.
Петер Бош яратаётган жамоа эса анча қизиқарли эканигини кўриниб қолди. "Вольфсбург" майдонида, мавсумнинг дастлабки беллашувида рақиб дарвозасини уч марта ишғол этилиши бу жиддий чақирув.


Бундеслига, 1-тур. Турнир жадвали

Фрайбург – Айнтрахт Ф 0:0 (0:0, 0:0)
«Шварцвальд-Штадион»

Боруссия М – Кельн 1:0 (0:0, 1:0)
«Боруссия-Парк»
Гол
: 1:0 – 49 Эльведи.

Хоффенхайм-1899 – Вердер 1:0 (0:0, 1:0)
«Райн-Неккар-Арена»
Гол
: 1:0 – 84 Крамарич.

Герта – Штутгарт 2:0 (0:0, 2:0)
«Олимпияштадион»
Голлар
: 1:0 – 46 Лекки, 2:0 – 62 Лекки.

Гамбург – Аугсбург 1:0 (1:0, 0:0)
«Имтех Арена»
Гол
: 1:0 – 8 Мюллер.

Майнц – Ганновер 96 0:1 (0:0, 0:1)
«Кофас-Арена»
Гол
: 0:1 – 73 Харник.

Вольфсбург – Боруссия Д 0:3 (0:2, 0:1)
«Фольксваген-Арена»
Голлар
: 0:1 – 22 Пулишич, 0:2 – 27 Бартра, 0:3 – 60 Обамеянг.

Шальке-04 – РБ Лейпциг 2:0 (1:0, 1:0)
«Фелтинс-Арена»
Голлар
: 1:0 – 43, пенальти Бенталеб, 2:0 – 73 Коноплянка.

Бавария – Байер 3:1 (2:0, 1:1)
«Альянц-Арена»
Голлар
: 1:0 – 9 Зюле, 2:0 – 19 Толиссо, 3:0 – 53, пенальти Левандовски, 3:1 – 65 Мехмеди.



Бундеслиганинг 1-тур рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Тимо Хорн ("Кёльн")

Ҳимоячилар
: Даниэль Бросински ("Майнц"), Марк Бартра ("Боруссия" Д), Маттиас Гинтер ("Боруссия" М), Остжолек ("Ганновер")

Ярим ҳимоячилар
: Николай Мюллер ("Гамбург"), Набил Бенталеб ("Шальке"), Артуро Видаль ("Бавария"), Пулишич ("Боруссия" Д)

Ҳужумчилар
: Маттью Лекки ("Герта"), Андрей Крамарич ("Хоффенхайм").


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика