Бундеслига. Нойер Каннинг рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
6 фев 2022, 08:30
Германия чемпионатида 21-турида “Бавария” 3:2 ҳисобида “РБ Лейпциг”ни таслим этди.

Мюнхенликлар кипери Мануэль Нойер учун бу Бундеслигадаги 310-ғалаба бўлди. У мусобақа рекордчиси Оливер Каннинг натижасини такрорлашга эришди.

35 ёшли Нойерга мазкур кўрсаткичга эришиши учун 459 ўйин талаб қилинди. У 233 ғалабани “Бавария”да (302 баҳс), 77 тасини эса “Шальке” (156) сафида қўлга киритди. Канга эса рекордни қайд этиши учун 557 учрашув талаб қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru