Бундеслига. Ҳакам футболчи рўза амалини бажариши учун ўйинни тўхтатди

Eldor Akmurzayev
11 апр 2022, 09:45
Германия чемпионати 29-турида “РБ Лейпциг” йирик ҳисоб (3:0)да “Хоффенхайм”ни енгди.

1-таймда бош ҳакам Бастиан Данкерт мезбонлар ҳимоячиси Муҳаммад Симикан рўза амалини бажариб олиши учун ўйинни вақтинча тўхтатди. Бу орада футболчилар сув ичиб олиб, бироз дам олишди. Симикан эса энергетик гель ва ширинлик билан оғиз очгани айтилмоқда.

21 ёшли француз жорий мавсум Бундеслигада 25 баҳсда қатнашиб, битта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru