UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  46 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  27 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  14 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Бундеслига: Гельзеркирхенда италиялик мутахассислар тўқнашуви ва бошқа ўйинлар ҳақида Янгиликлар

Бундеслига: Гельзеркирхенда италиялик мутахассислар тўқнашуви ва бошқа ўйинлар ҳақида

Бундеслигада жамоалари учун бу ҳафта анча зич тақвим юзага келган.


Бир кунлик танаффусдан кейин жамоалар бугундан 5-турни бошлашади.

Ўтган турда "Гамбург"ни қабул қилган "Ганновер" ўз уйидаги беллашувда ишончли ғалабани қўлга киритди. Мартин Харник ва Ихлас Бебоуларнинг киритган голлари якунда жамоага мавсумдаги учинчи ғалабани келтирди. Андре Брайтенрайтер шогирдлари ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида пешқадамлардан бирига айланишди.
Бундеслигага қайтган жамоа учун мавсум супер муваффақиятли бошланди. Бунда эса албатта жамоа бош мураббийи Андре Брайтенрайтернинг хизмати ва ҳиссаси жуда катта.

Федерико Тедеско жамоага келганидан сўнг ўйини ва натижалари яхшиланаётган "Шальке" меҳмонда "Вердер" ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. Ушбу ғалабадан гельзеркирхенликлар турнир жадвалида кучли тўртталикка киришди.

Ўтган турда "Хоффенхайм"дан енгилган "Бавария" эса ўз уйида "Майнц"ни аяб ўтирмади. Мюнхенликлар ушбу ғалаба орқали танқидчиларга муносиб жавоб қайтаришди. Рене Адлер дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўлланди.
Йирик ғалабадан сўнг жамоа турнир жадвалининг кучли учлигига кўтарилди.

"Боруссия" Дортмунд эса "Сигнал Идуна Парк"да "Кёльн"ни тор-мор келтирди. Ушбу ғалабадан кейин Петер Бошш жамоаси турнир жадвалида пешқадамга айланишди. Тўплар нисбатига кўра, Дортмунд "Ганновер"дан яхшироқ кўрсатичка эга.
"Боруссия" Дортмунд ўтказилган 4 учрашувдан кейин 10 та гол урган ҳолда 10 очко тўплаган.
Дортмундликлар ҳали Бундеслигада гол ўтказиб юборишгани йўқ.

Мануэль Баум бошчилигидаги "Аугсбург" жамоаси эса сафарда "Айнтрахт" қаршлигини енгишга эришди.

Андрес Йонкерни истеъфога чиқишига сабабчи бўлган ўйин эса Штутгартда бўлиб ўтди.
Ханнес Волф бошчилигидаги "Штутгарт" ўз уйида "Вольфсбург"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Бўрилар" раҳбарияти ушбу натижадан кейин Андрес Йонкерга чиқиш эшикларини кўрсатишди. Шу тариқа бундеслигада илк истеъфо кузатилди.

Леверкузенда "Байер" ниҳоят узоқ кутилган ғалабани тантана қилди. "Байер"  "Фрайбург" билан бўлган баҳсда ўзи истагандек ўйнади ва йирик ҳисобда рақиб устидан ғалаба қозонди. Хайко Херлихх эса жамоани қўлга олганидан буён ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди.

Турнинг эътиборга молик учрашувларидан бири "Хоффенхайм" ҳамда "Герта" жамоалари ўртасида кечди. Бу йилдан эътиборан еврокубокларда иштирок этаётган ушбу жамоалар ўтган ҳафтада Европа лигасидаги ўйини туфайли бироз толиқиб қолишгани ўз сўзини айтди. Нагельсманн ва Дардаи қарама-қаршилигида дуранг қайд этилди. Бу жамоалар ҳали бу каби зич тақвимда ўйнашгани йўқ. Шу боисдан ҳам бунга мослашиб, кўникиб кетишгунига қадар бундеслигада очко йўқотишлари мумкин.

"Лейпциг" эса бу турда кутилмаганда ўз уйида очко йўқотди. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасини меҳмон қилган "бўқалар"га киритилган иккита гол ҳам ғалабани тақдим эта олмади. Дитер Хеккинг қўл остидаги "Боруссия" ҳам "Лейпциг"нинг голларига муносиб жавоб қайтарди.
Бу тўқнашувда "Боруссия" жамоаси 1 очко ишлаган бўлса, "Лейпциг" қимматли икки очкодан маҳрум бўлди.
4-турдан кейин "Шальке" ва "Бавария" турнир жадвалида бироз юқорилашган бўлса, "Боруссия" ҳамда "Ганновер" қўшпешқадамликни давом эттиришмоқда.


Дортмунддаги қақшатқич мағлубиятдан кейин "Кёльн" хавфли зонанинг энг охирги поғонасидаги ўрнини мустаҳкамлади. Бу албатта кўпчилик учун кутилмаган ҳолат. Ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказган Штогер шогирдларининг жорий мавсумдаги ишлари жуда ёмон.
"Кёльн" Бундеслигада ҳали очко ишламаган ягона жамоалигича қолмоқда.
"Кёльн"дан фарқли равишда бир очкоси бор "Вердер" эса хавфли ҳудуднинг 17-ўрнида бормоқда.
"Фрайбург" эса 2 очко билан 16-поғонани банд этиб турибди.

Бундеслига, 4-тур. Турнир жадвали

15 сентябрь, жума.
"Ганновер" - "Гамбург" 2:0
16 сентябрь, шанба.
"Вердер" - "Шальке" 1:2
"Бавария" - "Майнц" 4:0
"Айнтрахт" - "Аугсбург" 1:2
"Штутгарт" - "Вольфсбург" 1:0
"Лейпциг" - "Боруссия" Мёнхенгладбах 2:2
17 сентябрь, якшанба.
"Хоффенхайм" - "Герта" 1:1
"Байер" - "Фрайбург" 4:0
"Боруссия" Дортмунд - "Кёльн" 5:0


Бундеслиганинг 4-турида жами 28та гол киритилди. Шуларнинг 21тасини мезбон жамоалар, қолган 7тасини эса меҳмон жамоалар уришди.
Бу тур ҳозирга қадар ўтказилган турлар ичида энг самарадори бўлди.

Ўтказилган 9та учрашувдан 5тасида мезбон жамоалар ғалаба қозонишган бўлса, иккита баҳсда меҳмонлар устун келишди. Турнинг иккита ўйинида дуранг қайд этилди.

Тўпурарлар пойгасида "Майнц"га қарши дубль қайд этган Роберт Левандовски 5та гол билан пешқадамликни сақлаб турибди.

Энг яхши ассистент ҳам "Бавария"дан. Жошуа Киммих "Майнц" билан бўлган учрашувда жамоадошларининг учта голига ҳаммуаллифлик қилди.

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳозирча гол ўтказиб юборгани йўқ.

"Кёльн" эса барча учрашувда мағлубиятга учраган ҳолда ҳозирча очколар сонини очганига йўқ.


Бундеслиганинг 4-тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):
Дарвозабон
: Филипп Шаунер ("Ганновер")
Ҳимоячилар: Жошуа Киммих ("Бавария"), Салиф Сане ("Ганновер"), Тимо Баумгартл ("Штутгарт")  Филипп Макс ("Аугсбург")
Ярим ҳимоячилар
: Даниель Калижури ("Шальке"), Денис Закария ("Боруссия" М), Чарлез Арангуиз ("Байер")
Ҳужумчилар: Максимилиан Филипп ("Боруссия" Д), Роберт Левандовски ("Бавария"), Пьер Эмерик Обамеянг ("Боруссия" Д)


5-тур учрашувлари эса бугундан бошланади.
Сешанба куни Бундеслигада тўртта учрашув ўтказилади.

Куннинг муҳим баҳси Гельзеркирхенда бўлади. Турнир жадвалидаги ён "қўшнилар" "Велтинс-Арена"да учрашишади. Италиялик мутахассисларнинг тўқнашувида Анчелотти Тедескога "мастер-класс" кўрсатишга уриниб кўради.
Бу ўйинда ҳар иккала жамоага ғалаба сув ва ҳаводек зарур. "Шальке" ўз уйида ўйнаётгани сабабли ҳам ғалабани кўзлаши аниқ. "Бавария" эса турнир жадвалидаги ўз ўрнига қайтиш учун энди хато қилишга ҳаққи йўқ. "Бавария"нинг энг катта йўқотиши - Мануэль Нойер.

Мёнхенгладбахда ҳам анча қизиқарли ўйин бўлади. Ўтган турда "Лейпциг"дан очко олиб қайтган "Боруссия" ўз уйида "бўрилар"ни "ов" қилган "Штутгарт" билан куч синашади. Волф жамоаси сафарга яхши кайфиятга келмоқда. Айнан шу жиҳат "Штутгарт"ни фойдасига ишлаши мумкин. "Боруссия" эса ўз уйида очко йўқотадиган жамоалар сирасига кирмайди.


Янги бош мураббий билан юришни бошлашга тараддуд кўраётган "Вольфсбург" эса "Вердер"ни синовдан ўтказади. Ҳозирги ҳолатда ҳар иккала жамоаларда руҳий ҳолат ўз жойида эмас. Фақатгина "бўрилар"да бош мураббий алмашгани "Вольфсбург"га яхши тарафдан таъсир қилиши мумкин.

Турнир жадвалидаги яна бир ёнма-ён кетаётган жамоалар тўқнашуви Баварияда бўлиб ўтади. Бу мавсум кўпчилик учун бош оғриқ бўлаётган "Аугсбург" "Лейпциг"нинг кучларини текшириб кўради. Ўтган турда қимматли очколарни йўқотган жамоа учун "Аугсбург"га сафар осон бўлмаслиги аниқ.
Баум жамоаси эса ҳозирда жуда яхши спорт формада.

Эртага эса турнинг қолган бешта беллашуви бўлиб ўтади.

Пешқадамлардан бири "Боруссия" Дортмундни "Гамбург"га қийин сафар кутмоқда. Дортмунднинг "қўшни"си "Ганновер" эса мавсумни жуда бўш ўтказаётган "Фрайбург"да меҳмон бўлади.
Яна бир диққат-марказда бўладиган учрашув "Герта" ҳамда "Байер" ўртасида кечади.


Бундеслига, 5-тур. Турнир жадвали

19 сентябрь, сешанба.
"Боруссия" М - "Штутгарт" (21:30)
"Вольфсбург" - "Вердер" (23:30)
"Аугсбург" - "Лейпциг" (23:30)
"Шальке" - "Бавария" (23:30)

20 сентябрь, чоршанба
"Кёльн" - "Айнтрахт" (21:30)
"Майнц" - "Хоффенхайм" (23:30)
"Герта" - "Байер" (23:30)
"Фрайбург" - "Ганновер" (23:30)
"Гамбург" - "Боруссия" Д (23:30)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика