Бундеслига. “Байер” сафарда уч очкони қўлга киритди

30 май 2020, 01:30
Германия Бундеслигаси 29-туридан ўрин олган “Фрайгбург”- “Байер” жамоалари ўртасидаги беллашув тақдирини ягона гол ҳал қилди.

Ливеркузенликларнинг ёш, умидли футболчиси Кай Хеверцнинг 54-дақиқада киритган тўпи меҳмонларга сафардан уч очко билан қайтишлари учун кифоя қилди.

Ушбу ғалабадан кейин “Байер” очколари сонини 56 тага етказиб, турнир жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилди. 

Германия чемпионати.

29- тур

Фрайбург – Байер 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 54 Хавертц.

Фрайбург – Шволов, Кюблер (Гульде, 66), Кох (Франтц, 75), Линхарт, Гюнтер, Грифо (Квон Чхан Хун, 75), Хефлер, Шаллаи (Шмид, 66), Хайнц, Хелер (Вальдшмидт, 75), Петерсен.

Байер – Градецки, Та, Драгович, Бендер, Синкгравен (Аларио, 62), Хавертц (Диаби, 66), Амири, Виртц (Паулиньо, 85), Баумгартлингер, Бэйли (Тапсоба, 85), Арангис.

Огоҳлантириш: Аларио (81), Амири (90).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia