UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  7 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  97 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида Янгиликлар

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида

Теглар :  Бундеслига
Германия чемпионатининг биринчи давра ўйинларига ўтган ҳақтада якун ясалди.

Шу тариқа жамоалар 1 ойлик қишки танаффусга чиқиб кетишди. Ўтган 17 тур мобайнида турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси атиги 1 мағлубият ва 3 дуранг қайд этди. Люсьен Фавр жамоаси қолган 13 учрашувда рақибларидан устунликка эришди. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган, аммо давранинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топишга улгурган "Бавария" 36 очко тўплаган ҳолда биринчи даврани иккинчи поғонада якунлади. Кучли-учликни эса бошқа бир "Боруссия" якунлаб берди. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси Дортмунддан 9, "Бавария"дан 3 очко кам жамғарган ҳолда учинчи поғонани банд этмоқда. "Лейпциг" эса ЕЧЛ йўлланма берувчи охирги ўринда бормоқда. "Вольфсбург" ва "Айнтрахт" эса биринчи даврани еврокубокларга йўлланма берадиган ҳудудда якунлади.

Чемпионатда атиги иккитадан ғалаба қозонган "Нюрнберг" ва "Ганновер" эса 11 очкодан жамғариб энг пастки ўринларни банд этиб туришибди. Плей-офф ҳудудидан эса "Штутгарт" жамоаси ўрин олган.


Қизиқ факт:
Энг кам гол ўтказган жамоа - "Лейпциг" (-17)
* Энг кўп гол ўтказган жамоа - "Нюрнберг" (-38)
* Энг кўп гол урган жамоа - "Боруссия" Дортмунд (44)
* Энг кам гол урган жамоа - "Штутгарт" (12)
* Энг кўп ғалаба қозонган жамоа - "Боруссия" Дортмунд (13)
* Энг кам ғалаба қозонган жамоа - "Ганновер", "Нюрнберг" (2)
* Энг кўп дуранг қайд этган жамоа - "Хоффенхайм" (7)


Бундеслига тўпурарлари - Лука Йович ("Айнтрахт") ва Пако Алькасер ("Боруссия" Дортмунд) - 12


Бундеслиганинг энг яхши ассистенти - Себастьян Халлер ("Айнтрахт") - 8 узатма


Энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон - Петер Гулаши ("Лейпциг") - 7 қуруқ ўйин


Бундеслига биринчи даврасидан кейинги турнир жадвали


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика