UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  4 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  2 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  45 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  9 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  26 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2

"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди Янгиликлар

"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди

Бугун сайтимизда миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг ёрдамчилари ЎФАни судга бериши борасида хабар чиққанди.

Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи

Ушбу хабарга ЎФА матбуот хизмати баёнот билан чиқди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2025 йил 17 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ мураббийлар штаби аъзолари бўйича эълон қилинган мақолада келтирилган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи ёрдамчи мураббийлари меҳнат шартномаларида белгиланган “бош мураббийнинг меҳнат шартномаси бекор бўлганда ёрдамчи мураббийларнинг ҳам шартномаси бир вақтнинг ўзида бекор бўлиши” опциясининг ишга тушганлиги боис, улар билан шартномалар бир томонлама автоматик тарзда бекор бўлган ва бу ҳақида уларга маълум қилинган.

Собиқ бош мураббий шартномасининг тарафларнинг розилиги билан бекор бўлиши ва жамоага янги мураббийлар штабининг келиши собиқ мураббийлар штаби аъзоларининг шартномаларини ҳам бекор бўлишига олиб келади.

Терма жамоа собиқ бош мураббийи ёрдамчи мураббийлари меҳнат шартномаларига киритилган ушбу бандлар ФИФА ва Спорт Арбитраж суди юриспруденсиясида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади.

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тегишли бандларга асосан шартномалари бекор бўлган мураббийлар штаби аъзоларига бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларда ишлаш бўйича таклифлар берилган эди", - деб ёзилади расмий баёнотда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+4   
17 окт 22:07:52
BXZ BXZ
Abror_Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizlar nima qilsalaringiz ham qonunga to'g'ri kelaveradiya)))
Чунки Фифа конунлари асосида иш тутилган шунга конунга ту́гри келган нимаси тушунарсиз . Демак У́фада хам конунни яхши тушунадиганлар ишларкан бу яхши холат .
+1   
18 окт 08:10:59
TOMJIQ_OLOT
Судга мурожаат қилиш ҳар кимнинг ҳуқуқи. Судга берди дегани, у ҳақ дегани эмас. Бу вазиятда 100 фоиз ЎФА ҳақ! Респект!
   
18 окт 11:08:15
intilganga tòle yor
Кападзе билан Катанец йордамчи мураббийлари ЖЧ йулланмаси кулга киритилгунга кадар бирлашишди,ЖЧ да бирга ишлашга иккала томон хам
ма'сулийатни буйнига олишни хохламади.Поезд кетгандан кейин эса кулида билет билан поездан колиб кетганлар билет сотгандарни судга бермокчи
Менимча...
   
17 окт 22:54:38
JAHONGIR ISROILOV
Бош тренер кетганидан кейин ердамчилари ҳам кетадида мажбур
   
17 окт 22:54:30
JAHONGIR ISROILOV
Бош тренер кетганидан кейин ердамчилари ҳам кетадида мажбур
   
17 окт 22:30:24
STENLESS..R
УФАгажарима солса нормал сизлар клубларга футболчиларга жарима соласизлар уларчи билишимча улар яхшигина сизларни дуо килиб фарзандини ризкидан кийиб жарима тулашади сизлар маош олиб оила бокасизлар зй Аллохим бошка гапим йук
   
17 окт 22:17:38
dessi anvar
мени бундай майда чуйда нарсаларга аралаштирма , велосипедингни топиб беришади
-1   
18 окт 00:57:34
Кодиржон
Юкоридагиларди УФА буйича фикри яхши гаплашгандим манимча утдиз деган екан )))))(шайтанат)
-1   
17 окт 21:27:52
Abror_Tursunov
Sizlar nima qilsalaringiz ham qonunga to'g'ri kelaveradiya)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика