
Хусусан, “Ливерпуль” ўз уйида “Бавария” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, “Барселона” сафарда худди шу ҳисобни “Лион” билан қайд этди. Бир ўйин кунида 2 та нурсиз дуранг қайд этилиши, ЕЧЛ 1/8 финалида атиги 2 марта содир бўлди.
Биринчи марта шундай ҳолат 2016 йил 15 мартда бўлганди. Ўшанда “Атлетико М”—“ПСВ Эйндховен”, “Манчестер Сити”—“Динамо Киев” баҳсларида ҳам 0:0 ҳисоби билан якунланганди.