UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  0 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  9 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  16 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  7 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  12 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  31 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2

"Бундай ҳолат бўлганидан кўра вақтида хайрлашган яхши". Глишич нима учун "Динамо"дан кетди? Янгиликлар

"Бундай ҳолат бўлганидан кўра вақтида хайрлашган яхши". Глишич нима учун "Динамо"дан кетди?

Қишки трансферлар вақтида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига босниялик легионер Александр Глишич келиб қўшилган эди.

Лекин яқинда биринчи давра тугамасиданоқ футболчи ва клуб ўртасида келишув бекор қилинди. Хўш, унинг жамоани эрта тарк этиши нима билан боғлиқ? Championat.asia мухбири Абдулазиз Искандаров шу ва бошқа саволлар юзасидан Глишич билан боғланди. 

- Александр очиғи ҳали мавсум ўртасига келмасдан жамоа билан хайрлашишга қарор қилдингиз. Очиғи ушбу ҳолат кўпчиликни ўйлантириб қўйди...

- Ҳа, биз шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Балки буни ҳеч ким кутмагандир. Аммо футболда бўлиб турадиган ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин. Якунда шундай йўлни танлашни лозим топдик.

- Клуб, мураббий ёки раҳбарият билан боғлиқ ички муаммолар бор эдими?

- Шахсан менда ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айта оламан. Шунчаки бошидан жамоага кўника олмадим. Бундай ҳолат бўлганидан кўра, хайрлашган афзалроқ.

- Жамоа мавсумга яхши тайёргарлик кўрганди. Лекин натижалар яхши эмас. Легионер сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

- "Динамо" жуда катта ва ажойиб мухлисларга эга жамоа эканлигига гувоҳ бўлдим. Улар турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллашга муносибдир. Умид қиламанки, жамоа мавсумни яхши якунлайди. Футболчиларнинг салоҳияти юқори. 

- Балки футболчилар руҳий "чуқурлик"дан чиқа олмаётгандир...

- Қайсидир маънода тўғри. Лекин футболда мағлубиятлар бор нарса. Муҳими ўриндан қайта тура олиш.

-  "Динамо"да кутилганидек ўйнай олмадингиз...

- Албатта ўз ўйинимдан қониқмадим.  Чунки кўпроғига қодирман. Афсусдаман. Лекин бу -  футбол.  Нима ҳам дердим. Жамоадан яхши хотиралар қолди.  Ёмон кунларни эса тезроқ унутаман, деб ўйлайман.  

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозирда оилам даврасида бўлмоқчиман.  Икки кун олдин қиз фарзандлик бўлдим. Индивидуал шуғулланишда давом этаман.  Ёзда таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Келажакда яна Ўзбекистонда кўришишимизга ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика