Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади

Khoja
9 сен 2025
Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги йиғин давомида сўнгги учрашувида майдонга тушади.

Ўсмирларимиз бугун Марокашга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 21:00да Испаниянинг Кадис шаҳридаги “Антонио Барбадилё” стадионида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, йиғин давомида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия (1:3) ва Канада (2:2)га қарши баҳс олиб борди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia