

Бугунги машғулотлар соат 19:00да бошланади. Легионеримиз сони анча кўпайиб қолди. Бугунги машғулотларда Анзур Исмоилов, Александр Гейнрих, Фозил Мусаев, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров ва Сардор Рашидов каби хорижда ўйнайдиган футболчиларимиз иштирок этишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 3 сентябрь куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.



