Бугун "Сурхон" футболчиларининг барчаси коронавирус учун тест топширди

Narzulla Saydullayev
17 июл 2020, 18:06
Термизнинг "Сурхон" клуби аъзолари бугун COVID-19 учун тест топширишди.

Жамоа аъзолари орасида иссиғи чиққанлар бўлгани учун клуб вакиллари тезкор равишда тест топширишди. Яқин орада тест жавоблари маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" Coca Cola Суперлигаси 10-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйнаши керак. Баҳс 21 июль куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Олдинроқ "Бунёдкор" футболчиси топишрган тест ижобий натижа бергани боис 9-тур доирасидаги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви бошқа кунга қолдирилган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia