UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

Бугун Суперлига учун курашадиган биринчи жамоа маълум бўлади Янгиликлар

Бугун Суперлига учун курашадиган биринчи жамоа маълум бўлади

Бугун Про лиганинг иккита жамоаси ўзаро баҳс олиб боради.

Тошкент вилоятида жойлашган "Дўстлик" стадионида "Машъал" ҳамда "Шердор" клублари майдонга тушишади. Маълумки, Про лига "А" гуруҳида "Андижон" тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи ўринни эгаллаган "Машъал" эса Про лига "Б" гуруҳида иккинчи ўрин соҳиби "Шердор" билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

Бугунги баҳс битта ўйиндан иборат, ютқазган плей-офф босқичини тарк этади. Шу ўринда мусобақа қоидалари билан таништириб ўтсак.

Плей офф ўйинлари икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич Про лига клублари ўртасида бўлиб ўтади.

26 ноябрь. "Машъал" - "Шердор"
14:00. "Дўстлик" стадиони

27 ноябрь. "Истиқлол" - "Нурафшон"
14:00. Олмалиқ. АГМК стадиони

Бу ўйинларда ғолиб чиққан жамоалар Суперлиганинг 11 ва 10-ўриндаги жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

"Машъал"/"Шердор" - Суперлига 11-ўрин
"Истиқлол"/"Нурафшон" - Суперлига 10-ўрин

1-босқич ўйинлари Про лига тартиби бўйича ўтказилади. Яъни, Про лига клублари ўзаро ўйнаса 5тагача футболчи алмаштиришлари мумкин. 2-босқич плей-офф ўйинлари эса Суперлига тартибида бўлиб ўтади ва бунда жамоалар 3тагача футболчи алмаштира олишлари мумкин бўлади.

Плеф-офф баҳслари битта ўйиндан иборат бўлгани учун агар ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилса, 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча таймларга ўтилади. Шунда ҳам ғолиб аниқланмаса пенальтилар серияси бошланади.

Бундан ташқари, 2018 йилги мавсум давомида Про лига ҳамда Суперлигада орттирилган сариқ ва қизил карточкалар, дисквалификациялар ўтиш ўйинларида ҳам ўз кучида қолади. Плей-оффнинг биринчи босқичида олинган сариқ ва қизил карточкалар иккинчи босқичда ҳам амалда бўлади.

Агар қайсидир жамоада эътироз юзага келса, ўйин бўлиб ўтганидан сўнг 24 соат ичида учрашув комиссарини бу ҳақда расман огоҳлантирган ҳолда ўз эътирозини ёзма шаклда бериши мумкин.

Плей-офф учрашувлари учун тайинланадиган ҳакамлар бригадаси ва комиссарлик билан боғлиқ барча харажатлар ПФЛ томонидан қопланади. Иккинчи босқич плей-офф ўйинлари якунига етгач, ғолиб бўлган иккита жамоа 2019 йилги мавсумда Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади (агар лицензиялаш талабларига тўлиқ жавоб берса).

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика