UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Бугун Рўзиқул Бердиев 45 ёшга тўлди! Янгиликлар

Бугун Рўзиқул Бердиев 45 ёшга тўлди!

Жамиятнинг қай соҳасида бўлсин ўз ишини жон дилдан севувчи, касбини ҳаётининг мазмунига айлантирган инсонлар бор.

“Насаф” деганда бир инсонни унинг ёнига қўшмасдан гапириб бўлмайди. Бу инсон ҳам “Насаф”сиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Ушбу инсон бу мақомга фақат ўзининг меҳнати ва фидоийлиги билан сазовор бўлган.
 
Бугун мана шундай инсон, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 45 ёшини нишонламоқда.
 
У 1997 йилдан бери “Насаф” билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. Рўзиқул Бердиев “Насаф” сафида 314 марта майдонга тушган футболчи ва жуда кўп мавсумда жамоага сардорлик ҳам қилган. 2012 йилдан жамоамизга бош мураббийлик қилмоқда.
 
Бердиев қўли остидаги жамоамиз ўз ҳаётида янги саҳифани очди. Ўтган 2015 йилда Ўзбекистон Кубогини, жорий йил бошида эса Ўзбекисон Суперкубогини қўлга киритди. Бу йил ҳам у раҳбарлигидаги жамоамиз Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритган. Бу ютуқларда унинг салмоқли ҳиссаси бор.
 
“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда бутун Қашқадарё футболи ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Оила аъзоларингиз ва фарзандаларингиз бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг. Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Доимо соғ-саломат бўлинг! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Ниятимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!
 
45 ёшингиз қутлуғ бўлсин!
 
“Насаф” ПФК жамоаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика