UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  5 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   35 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  8 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

Бугун Россияда мавсум якунланади Янгиликлар

Бугун Россияда мавсум якунланади

Бугун Россия премьер-лигасида 2015-2016 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етади.

Сўнгги турдан олдин чемпион номи маълум эмас. Бош соврин учун ЦСКА ва "Ростов" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Москва "армиячилари" бугун Қозон шаҳрида "Рубин" меҳмони бўлишади. "Ростов" эса Грознийда "Терек" билан куч синашади. Охирги турда ЦСКА дуранг ўйнаб "Ростов" ғолиб бўлса Қурбон Бердиев бошичилигидаги ростовликлар чемпион бўлишади. Сабаби ўзаро ўйинларда "Ростов" рақибидан устун.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Краснодар" клуби кейинги йил Европа лигасида иштирок этиши аниқ бўлди. Яна бир ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов ўйнаётган "Локомотив" эса афсуски кучли бешликка кира олмади ва еврокубокларсиз қолди.

Мусобақа жадвалининг қуйида ҳам кураш анчайин қизиқарли кечмоқда. Охирги турдан олдин бешта клубда қуйи лигага тушиб кетиш хавфи мавжуд.

Маълумот учун, премьер-лигада охирги икки ўринни эгаллаган клублар тўғридан-тўғри биринчи лигага тушиб кетади. 13 ва 14-поғонани эгаллаган икки клуб эса биринчи лиганинг икки клуби билан плей-офф ўйинларида иштирок этади.

Чемпионат тўпурари бўлишга 20та гол урган "Краснодар" ҳужумчиси Фёдор Смолов асосий даъвогар бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда 17та тўп киритган "Спартак" вакили Куинси Промес, 16та гол урган "Зенит" ҳужумчиси Халк боришмоқда.


Россия премьер-лигаси. 30-тур. Мусобақа жадвали
21 май 2016. Барча ўйинлар 15:30да (Тошкент) бошланади.

"Урал" - "Кубань"
"Локомотив" - "Мордовия"
"Терек" - "Ростов"
"Динамо М" - "Зенит"
"Уфа" - "Спартак"
"Краснодар" - "Амкар"
"Крилья Советов" - "Анжи"
"Рубин" - ЦСКА



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика