Бугун "Қўқон-1912" оқ, АГМК қора рангли либосларда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
18 июл 2018, 13:06
Ҳозиргина Қўқондаги “Марказий” стадионида Суперлига 17-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “АГМК” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Б.Ҳайдаровлар  иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.

Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, дарвозабон қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар АГМК футболчилари эса қора либосларда, дарвозабонлари сиёҳранг либосларда майдонга тушадиган бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz