Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "Металлург" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
24 июл 2014, 12:23
Бугун Инчондаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси "Металлург" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа ўтган куни "Навбаҳор"ни 5:1 ҳисобида таслим қилганди.

"Металлург"га қарши ўйин ҳам "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 19:00да бошланади.

Ушбу жамоанинг барча ўртоқлик учрашувлари:
22 июль - "Навбаҳор" 5:1
24 июль - "Металлург"
26 июль - "Пахтакор"
28 июль - "Олмалиқ"

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia