Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлади
25 янв 2024 08:24
Янгиликлар
Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлади
Бугун Осиё кубогининг “F” гуруҳи якунланади.
Айнан шу гуруҳнинг иккинчи ўрин соҳиби Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу гуруҳда ҳозирча Саудия Арабистони терма жамоаси 6 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. Улар бугун Таиланд (4 очко) билан тўқнаш келади. Ўмон (1 очко) эса Қирғиз Республикаси билан баҳс олиб боради.
Терма жамоамиз катта эҳтимол билан Таиланд ёки Ўмон билан кейинги босқичда тўқнаш келади. Бироқ Саудия Арабистони бугунги учрашувда мағлуб бўлса, 30 январь куни биз билан баҳс олиб боришади.
Барчасини 20:00да бошланадиган учрашувлар якунидан сўнг билиб оламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар