Бугун "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари қайси либосларда ўйнаши маълум

Tolibjon Qosimov
11 авг 2018, 12:39
Бугун, 11 август куни Суперлига 21-тур беллашувларига старт берилади.

"Насаф” ўз майдонида "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади. Учрашув "Марказий" стадионда бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.

Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда "аждарлар" матбуот хизмати хабар берди. Митинг "Марказий" стадионда ташкил этилди. Унда учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек жамоалар бугун қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди.

Унга кўра, "Насаф" бугун кўк либосларда майдонга тушади. "Бунёдкор" жамоаси эса оқ либосларда ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›