Бугун «Милан» сафида 16 ёшли дарвозабон майдонга тушиши мумкин

Narzulla Saydullayev
25 окт 2015, 10:30
«Милан»нинг 16 ёшли посбони Жанлуижи Доннарумма бугун «Сассуоло»га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин.

«Россонерлар» устози Синиша Михайлович асосий посбон Диего Лопесни захирада қолдириб ёш дарвозабонга ишониши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, Доннарумма ёзда «Реал»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди. Ўйиндан кеийнги пенальтилар сериясида Тони Кроос томонидан берилган зарбани қайтарганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net