UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  0 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  0 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   6 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  5 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

Бугун олий лиганинг 12-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан куч синашади. Ўйин 19:00да бошланади.

19:00 - «Пахтакор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Буров (Бухоро), Р. Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.


Ўйиндан нима кутяпмиз? Иккала жамоа ҳам турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Пахтакор" ҳисобида 15 очко бор ва 9-ўринда кетяпти. "Сўғдиёна" эса 14 очко билан 10-ўринда бормоқда. Албатта, бугун "Пахтакор" ўз майдонида ўйнайди ва табиийки имконият борасида кўпроқ фоизга эга. Хўш, "Сўғдиёна" сафарда "Пахтакор" билан қандай ўйнайди, пойтахт клубига жиддий қаршилик кўрсата оладими? Буни албатта ўйин давомида билиб оламиз.

Факт: "Пахтакор" ўз майдонидаги 6та ўйиннинг тўрттасини ғалаба билан якунлади. Икки бор мағлубиятга учраган бўлса, ҳали дуранг ўйнамаган. Тўплар нисбати 8-5. "Пахтакор" уй ўйинларида 12 очкони қўлга киритган.

Биласизми? "Пахтакор" қаторасига тўртта ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Жамоа икки бор ғалаба қозониб, икки марта дуранг ўйнади.

Факт: Бугун "Сўғдиёна" сафарда еттинчи ўйинини ўтказади. Жиззахликлар аввалги баҳсларнинг иккитасида дуранг ўйнаб, 4 марта мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 4-14.

Биласизми?
"Сўғдиёна" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган. Жамоа атиги икки марта ("Қизилқум", "Динамо" билан ўйинларда) дуранг қайд этган холос.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика