Бугун футбол. Олтита ўйиндан бери ғалаба қозонмаётган "Навбаҳор" охирги уч ўйинда ютган жамоани қабул қилади
20 июн 2017 14:37
Янгиликлар
Бугун футбол. Олтита ўйиндан бери ғалаба қозонмаётган "Навбаҳор" охирги уч ўйинда ютган жамоани қабул қилади
Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим. Айниқса, "Навбаҳор" бугун фақат уч очкони кўзлаб ҳаракат қилади. Чунки жамоа охирги олтита учрашувда ғалаба қозона олмади: тўрт дуранг, икки мағлубият. Шундай бўлдики, "Навбаҳор" кетма-кет тўртта беллашувни дуранг билан якунлади.
"Олмалиқ"қа келсак, бу жамоанинг ишлари яхши кетяпти. Виктор Кумиков шогирдлари қаторасига 9 ўйиндан бери мағлубиятга учрашмади. Бундан ташқари, жамоа охирги уч ўйинни фақат ғалаба билан тугатди. "Олмалиқ" ўз майдонида "Металлург" ва "Пахтакор", сафарда "Шўртан" клубларини мағлуб этди.
Яна бир қизиқ жиҳати шуки, "Олмалиқ" кетма-кет беш ўйиндан бери ўз дарвозасидан тўп ўтказмаяпти. Умуман олганда, бу жамоа шу пайтгача сафарда икки бор зафар қучган. Яна икки марта дуранг ўйнаган бўлса, учта ўйинда ютқазиб қйўган. Тўплар нисбати 5-10.
"Навбаҳор" бугун ўз майдонида саккизинчи ўйинини ўтказади. Аввалги ўйинларда наманганликлар мағлуб бўлишмаган: уч ғалаба, тўрт дуранг. Тўплар нисбати 9-6. "Навбаҳор" уй беллашувларида ҳозирча 13 очколи бўлган.
Биласизми? "Навбаҳор" охирги учта уй учрашувини дуранг билан якунлади. Жамоа ўз майдонида "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этди.
Фикрлар