UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  4 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 3-тур учрашувлари давом эттирилади.

Суперлигада ўйнаш имконияти берилган "Нефтчи" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Соат 18:00да бошланадиган ўйинга қизиқиш катта. Ҳар иккала жамоа ҳам бугун ғалаба учун ўйнайди деб бемалол айтса бўлади.

Худди "Насаф" билан бўлгани каби "Нефтчи" бугун ҳам очиқ ва шиддатли ўйин намойиш этса керак. Ўз навбатида "Бунёдкор"нинг ҳам ҳужумкор футбол кўрсатишига шубҳа йўқ.

"Нефтчи" бунгача иккита ўйинда майдонга тушиб, иккаласида ҳам дуранг қайд этди. Қизиғи шундаки, "Нефтчи"нинг "Насаф" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳслари 0:0 ҳисобида тугади. Жамоа ҳали гол ургани ва ўтказгани йўқ.

"Бунёдкор"га келсак, бугунги ўйин жамоанинг Суперлигада сафардаги илк учрашуви бўлади. Миржалол Қосимов шогирдлари аввалги иккита ўйинни уйда ўтказиб, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этишди. АГМК билан 1:1 ўйнаган "Бунёдкор" кейинги турда "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Имкониятлар борасида устунлик "Бунёдкор" томонида дея оламиз. Чунки ўйин услуби томонлама меҳмонлар кучлироқ. Янгиланган "Нефтчи"да ўйин ҳозирча кучли эмас, бироқ уларнинг устунлиги мухлисларида эканини унутмайлик.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика