UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  5 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  1 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  2 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  11 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  31 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  5 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15

Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади? Янгиликлар

Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?

Теглар :  ЕЧЛ 2025/2026Қайрат
Нафақат Европа балки Жаҳоннинг энг нуфузли мусобақаси Европа Чемпионлар Лигаси ҳисобланади.

Бугун ушбу турнирнинг умумий босқич баҳсларига қуръа ташланади. Тарихда илк бор ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритган Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси бугун ўз рақибларини билиб олади. Қўшниларимиз тўртинчи саватчадан ўрин олган. 

Қуръа қандай ўтказилади?

Мусобақада иштирок этадиган 36 та жамоа индивидуал рейтингга кўра тўртта саватга бўлинади ва амалдаги чемпион биринчи саватдаги биринчи экиш рақамини олади.

1-саватдан бошлаб битта шар тортилади, шундан сўнг ўтган йили ишлатилган автоматлаштирилган дастурий таъминот тегишли клубга қуйидаги тамойилларни ҳисобга олган ҳолда тасодифий равишда саккизта рақибни танлайди:

Ҳар бир саватчадан иккитадан жамоа, дастур томонидан белгиланган ҳар бир саватчадаги жамоаларга қарши биттадан уй ва битта сафар ўйини.

Бир ассоциациядан бўлган жамоалар бир-бири билан учрашиши мумкин эмас.

Бир ассоциациядан иккитадан кўп бўлмаган рақиблар.

Барча жуфтликлар аниқланмагунча, худди шу жараён қолган барча жамоалар учун такрорланади.

Чемпионлар Лигасининг тўлиқ тақвими ўйинлар санаси билан 30 августдан кечиктирмай эълон қилинади.

Чемпионлар лигаси ўйинлари қачон ўтказилади?

Умумий босқич

1-тур: 2025 йил 16-18 сентябрь

2-тур: 2025 йил 30 сентябрь - 1 октябрь

3-тур: 2025 йил 21-22 октябрь

4-тур: 2025 йил 4/5 ноябрь 

5-тур: 2025 йил 25/26 ноябрь

6-тур: 2025 йил 9/10 декабрь

7-тур: 20/21 январь 2026 йил

8-тур: 2026 йил 28 январь


Плей-офф

Ўтиш ўйинлари: 17/18 ва 24/25 февраль 2026 йил

1/8 финал: 10/11 ва 17/18 март 2026 йил

Чорак финал: 7/8 ва 14/15 апрель 2026 йил

Ярим финал: 2026 йил 28/29 апрель ва 5/6 май

Финал: 2026 йил 30 май (Будапешт)

Маълумот учун, қуръа Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика