Бугун "Бунёдкор" стадиони лиқ тўлиши мумкин эди, агар...
05 окт 2017 12:01
Янгиликлар
Бугун "Бунёдкор" стадиони лиқ тўлиши мумкин эди, агар...
Футболда агар сўзи жуда кўп ишлатилади, агар ундай бўлса, агар бундай бўлса...
Қалбларни тирнаш ниятимиз йўғ-у, лекин бугун шу сўзни яна ишлатмасак бўлмайди. Агар ЖЧ-2018 саралаш босқичида учинчи ўринни олганимизда бугун Австралия Малайзияда эмас, Тошкентда навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўраётган бўларди.
Агар бизда тўплар нисбати яхши бўлганида Сурия билан бир хил очко тўплаган тақдирда ҳам улардан юқорида бўлардик. Агар Омар Ал Сома 90+3-дақиқада Эрон дарвозасига тўп киритмаганида плей-оффга биз йўл олардик.
Агар уйда Жанубий Кореяни мағлуб этганимизда жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Агар учинчи ўринни олганимизда бугун Австралияга қарши ўйнардик. Агар Австралия Тошкентда келганида "Бунёдкор" стадиони лиқ тўларди. Хуллас, агар, агар, агар...
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар