

Пентакампеонлар гуруҳ босқичининг илк учрашувини Швейцария терма жамоасига қарши ўтказишади. Ушбу ўйин Ростов-на-Дону шаҳридаги “Ростов Арена” стадионида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело бугунги ўйинда Бразилия терма жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушади. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Коста-Рика ва Сербия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.




