Бугун бошланади...

Narzulla Saydullayev
10 июн 2016, 08:44
Бугун Франция яшил майдонлари бўлиб ўтадиган ҳисоб бўйича 15-Европа чемпионати баҳслари старт олади.

Кўҳна қитъанинг энг кучли 24та терма жамоаси Европа кубоги учун кураш олиб боришади. Дунё юлдузлари иштирокидаги кескин, курашларга бой 51та учрашуви сизу- бизни кутиб турибди. Ўзбекистон ҳудудида мусобақани намойиш этиш ҳуқуқини УзРепорт телеканали сотиб олган. Барча ўйинлар айнан мана шу канал орқали трансляция қилинади.

Бугун 10 июнь куни Тошкент вақти билан 23:55да Франция - Руминия учрашуви билан Евро-2016 расман старт олади.

Сайтимиз ушбу мусобақани имкон қадар кенг ёритиб боришга ҳаракат қилади. Барча ўйинлардан онлайн матнли трансляциялар, фотогалереялар, видеолар, мураббий ва футболчиларнинг фикрлари, ўйин атрофидаги воқеалар, статистикалар, барча-барчаси championat.asia саҳифаларидан ўрин олади. Демак 30 кун давомида сайтимиздан узоқлашиш маслаҳат берилмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia