UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" ўйини билан олий лиганинг 13-тур баҳслари якунланади Янгиликлар

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" ўйини билан олий лиганинг 13-тур баҳслари якунланади

Бугун "Бунёдкор" стадионида олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" баҳси ўтказилади.

19:00 бошланадиган учрашув катта эҳтимол билан "Спорт" телеканали орқали эфирга узатилмайди (на жонли, на ёзиб олинган ҳолда). Ва бунинг сабаблари ҳозирча бизга маълум эмас.

Турнир жадвалида "Қўқон-1912" 23 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бунёдкор" ҳисобида эса 12 очко бор бўлиб, улар 13-ўринда боришмоқда.

13-турга келиб "Бунёдкор"нинг 13-ўринда бораётгани жуда ғалати. Албатта, жамоанинг захирада битта ўйини бор, шунга қарамай Миржалол Қосимов учун "қалдирғочлар"ни юқорига кўтариш осон бўлмаяпти. Бугун "Бунёдкор" ўз майдонида 6-учрашувини ўтказади. Жамоа аввалги ўйинларнинг фақат биттасида ғолиб бўлган. "Бунёдкор" ўз уйида "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Биласизми? "Бунёдкор" ўз майдонидаги ўйинларда биттадан кўп гол ура олмаяпти. Умумий ҳисобда тўплар нисбати 4-4. "Бунёдкор" уйдаги охирги учта ўйинни бир хил 1:1 ҳисоби билан якунлади. Рақиблар - "Динамо", "Металлург" ва "Пахтакор".



Факт: "Бунёдкор" олий лигада кетмка-кет олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: тўрт дуранг, икки мағлубият.

"Қўқон-1912"нинг эса ишлари жойида. Бу жамоа бу йил ҳар доимгидан яхши ўйин кўрсатяпти. Натижада қўқонликлар бекорга юқори ўринларда боришаётгани йўқ. Бугун ҳам яхши ўйин бўлиши кутилмоқда. Сабаби, "Бунёдкор"ни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. "Қўқон-1912" эса омадли сериясини давом эттиришга ҳаракат қилади.

Факт: Бугунги баҳс "Қўқон-1912" учун сафардаги 6-ўйин бўлади. Жамоа аввалги беллашувларнинг иккитасини ўз фойдасига ҳал этган ва уч марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 8-6. "Қўқон-1912" сафарда 9 очколи бўлган.

Биласизми? "Қўқон-1912" сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлмаган. Умуман олганда, бу жамоа қаторасига 11 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. Мана буни натижа деса бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика