

Унда Бекобод клуби 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шундай қилиб, АГМКнинг 13та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди. Энди Суперлигада ютқазмаган клуб қолмади.
Бундан ташқари АГМК бу мавсум 13та турнинг барчасида гол урган ягона клуб бўлиб турганди. Бугун олмалиқликлар гол ура олишмади ва ушбу серия ҳам барҳам топди.



