Бугун А Про-лигада янги мавсум старт олади

Narzulla Saydullayev
3 апр 2019, 11:11
Бугун, 3 апрель куни А Про-лига клублари учун янги мавсум расман старт олади.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Хоразм"ни меҳмон қилади. Самарқандда "Шердор" ва Муборакнинг "Машъал" клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ғузорда эса Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби "Шўртан" меҳмони бўлади. 

Тур ўйинлари эртага "Ифтихор" - "Истиқлол" ўртасидаги ўйин билан якунига етади. Маълумот учун, "Нефтчи" ва "Ифтихор"нинг уй ўйинлари Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.

3 апрель, чоршанба
16:00 НЕФТЧИ — ХОРАЗМ
16:15 ШЕРДОР — МАШЪАЛ
16:30 ШЎРТАН — ОҚ-ТЕПА

4 апрель, пайшанба
16:00 ИФТИХОР — ИСТИҚЛОЛ

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia