UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6

Бугун 23:00. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун 23:00. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 6-турида "Пахтакор" Эроннинг "Шаҳр Ходро" клуби билан ўйнайди.

Ушбу ўйиндаги ғалаба "Пахтакор"ни нимчорак финалга олиб чиқади. Шу сабабли мазкур беллашув гуруҳ босқичидаги энг муҳим учрашувга айланади. "Пахтакор" сафида Сардор Собирхўжаев сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйнай олмайди.

"Шаҳр Ходро" футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида "Падидеҳ Машҳад" номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган. 2013 йилгача жамоа "Мес Сарчашма" номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Жамоа бош мураббийи яқинда фаолиятини тугатган дарвозабон Маҳди Раҳмати саналади. У Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйинда дарвозани қўриқлаганди. Унга тажрибали мутахассис Муҳаммад Навази ёрдамлашиб келмоқда.

"Шаҳр Ходро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 23 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.

"Шаҳр Ходро"нинг Чемпионлар Лигаси учун футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар

1. Маҳди Раҳмати
22. Муҳаммаджавод Киа
33. Матин Сафаиан

Ҳимоячилар

2. Муҳаммад Ақажанпур
3. Али Неъмати
4. Ҳуссайн Морадманд
5. Фаршад Фаражи
17. Ҳасан Жаъфари
27. Муҳаммадали Фарамарзи
66. Муҳаммад Муҳаммадзода

Ярим ҳимоячилар

8. Акбар Содиғи
9. Амин Қасеминажод
11. Ҳуссайн Меҳрибон
16. Алиризо Асадабади
18. Али Таҳеран
78. Амирҳассан Жаъфари
80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ
88. Али Набизода

Ҳужумчилар

7. Муҳаммад Қози Нажафабади
14. Омид Мансури
20. Муҳаммадризо Халатбари
21. Саид Содиғи
76. Муртазо Хуросони



Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Пахтакор"дан Шота Арвеладзе ва Эрен Дердийок иштирок этишди.

Шота Арвеладзе: "Рақиб учун ғурур, биз учун эса финал ўйини бўлади"        

"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан"        

 

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари тарихи

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 18 марта тўқнаш келишган.

"Шаҳр Ходро" билан ҳисоблаганда жамоамиз Эроннинг жами 9 клубига қарши тўқнаш келган. Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 18 беллашувнинг 12тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 27 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0
Шаҳр Ходро - 3:0



Бугунги баҳсни суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.


ОЧЛ-2020
6-тур, "B" гуруҳи
"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор"
Бош ҳакам:
Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Қанот ҳакамлари: Али Аҳмад (Сурия), Ронни Коҳ Мин (Сингапур)
Захира ҳаками: Масуд Туфайели (Сурия)
Назоратчи: Исмоил Аднан (Иордания)


Падидех Хорасан

Лига чемпионов АФК. Группа B . 6-тур

24/09/2020, 00:00

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Jaloliddin Masharipov - 65'

45'
90'
31'  Ali Taheran
45'  Мохаммад Реза Халатбари
45'  Ali Nemati
69'  Akbar Sadeghi
69'  Мохаммад Реза Халатбари (Hossein Mehraban)
76'  Аболхассан Джафари
78'  Ruhollah Seifollahi (Amirhassan Jafari)
78'  Mohammad Ali Faramarzi (Alireza Asadabadi)
46'  Достонбек Хамдамов (Javokhir Sidikov)
46'  Khoziakbar Alidzhanov (Akramjon Komilov)
46'  Одилжон Хамробеков (Владимир Казак)
65'  Jaloliddin Masharipov
67'  Игорь Кримец (Садриддин Абдулаев)
73'  Akramjon Komilov
77'  Драган Черан (Asad Sobirzhonov)

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика