

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Доха шаҳрида Ироққа қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Ўйинни уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Баҳс СПОРТ телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади.
Гуруҳдаги яна бир ўйин 18:30да Жанубий Корея ва Яман ўртасида бўлиб ўтади.
Доха шаҳридан тайёрланган кундаликнинг биринчи ва иккинчи кунги сонларини томоша қилинг.



