Бугун 19:00. Ўзбекистон - Ливан

Narzulla Saydullayev
14 фев 2016, 11:35
Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Ливанга қарши ўйнайди.

14 февраль куни соат 19:00да Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ливан билан баҳс юритади. Вакилларимиз дастлабки икки турдан сўнг гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифасини бажариб бўлишди. Бугунги учрашув биз учун ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Гуруҳдаги яна бир баҳс Қирғизистон ва Саудия Арабистони ўртасида бўлиб ўтади. Бу учрашув ҳам 19:00да "Универсал" спорт саройида бошланади.

Барча мухлисларни "Ўзбекистон" ва "Универсел" спорт мажмуаларига таклиф этиб қоламиз. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›