UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  9 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Бугун 17:00. "Сурхон" - "Навбаҳор". Матбуот котиблари қандай фикрда? Янгиликлар

Бугун 17:00. "Сурхон" - "Навбаҳор". Матбуот котиблари қандай фикрда?

Бугун Coca Cola Суперлигасида 10-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.

СУРХОН – НАВБАҲОР
19 август. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 17:00 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Шоҳруҳ Аъзамов, Руслан Самандаров, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Бу жамоалар бугунгача Ўзбекистон чемпионатида 26 марта тўқнаш келишган. Устунлик водий клуби томонида. "Навбаҳор" 18 марта ғолиб бўлган, 5 бор "Сурхон"нинг қўли баланд келган. Яна 3та учрашувда дўстлик ғалаба қозонган.

"Сурхон" бу жамоа билан ўтган сўнгги бешта учрашувнинг ҳеч бирида 3 очко эгасига айланмаган - 1та дуранг ва 4 мағлубият. Охирги марта Термиз клуби 2003 йилда "лочинлар"ни мағлуб этган экан.


Элёр Узоқов ("Сурхон" матбуот котиби): Жамоамизни "Навбаҳор"га қарши осон бўлмаган баҳс кутиб турибди. Лекин шундай бўлсада жамоадаги йигитларимиз тажрибасига ишонаман ва улар албатта "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонадилар.

Улуғбек Умаров (“Навбаҳор” ПФК матбуот котиби): Бугунги “Сурхон” – “Навбаҳор” баҳси ҳар икки жамоа учун принципиал аҳамиятга эга. Боиси, термизликлар таркибида наманганликларнинг кўплаб собиқ футболчилари ўйнашади ва улар собиқ клубига қарши кечадиган ўйинда ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишга ҳаракат қилишади. Шунингдек, “Навбаҳор” аъзолари ҳам айнан шу сабабга кўра, майдонга ўзгача иштиёқда тушишади. Бундан ташқари, “лочинлар”нинг олдига жорий мавсумда юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган ҳамда ҳар бир очко наманганликлар учун “олтин”га тенг.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Андрей Канчельскис шогирдлари ушбу учрашувда ғалаба қозониш учун барча имкониятларини ишга солишади ва шунга интилишади. Бўлажак баҳсда “Навбаҳор” зафар қучади, деган умиддаман.





Сурхон

Шерзод Каримов - 59', Асрор Ғофуров - 65'

Суперлига. 10-тур

19/08/2020, 17:00

1
:
1
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
17'  Жаҳонгир Меҳмонов
34'  Асрор Ғофуров
59'  Шерзод Каримов
65'  Асрор Ғофуров
75'  Александр Касьян
78'  Анваржон Ғофуров
84'  Шерзод Каримов (Сардор Сулаймонов)
88'  Шавкат Саломов (Нуриддин Ҳасанов)
8'  Руслан Болов
46'  Руслан Болов (Исломбек Исоқжонов)
79'  Исломбек Исоқжонов
81'  Азим Аҳмедов
82'  Аббос Ғуломов (Шоҳрух Маҳмудҳожиев)

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика