Бугун 13:00. Ироқ - Ўзбекистон
11 фев 2018 08:28
Янгиликлар
Бугун 13:00. Ироқ - Ўзбекистон
Футзал бўйича Осиё чемпионати якуний паллага етиб келди. Бугун мусобақанинг ғолиб ва совриндрлари аниқланади.
Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Ироқ футзалчилари билан тўқнаш келади. Эрон эса Япония билан чемпионлик масаласини ҳал қилади. Ҳар икки беллашув Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади.
Номинал мезбон сифатида майдонга тушадиган Ироқ термаси оқ либосларда, Ўзбекистон терма жамоаси эса кўк формаларда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ – Ўзбекистон учрашуви бугун, 11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар