UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  0 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  4 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  2 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  4

Бугало дебют қилганида, ким неча ёшда эди? Бу қизиқ! Янгиликлар

Бугало дебют қилганида, ким неча ёшда эди? Бу қизиқ!

Менимча, Ўзбекистон футболи тарихидаги энг кучли посбон ким деганда, сўзсиз Павел Бугалони кўрсатамиз.
Яна бир неча ойдан сўнг 40 ёшни қарши оладиган “кипер”, бугунги кунда "Бунёдкор"нинг асосий таркиб посбонига айланиб улгурди. Ажаб эмас, у Австарлияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида ҳеч бўлмаса учинчи посбон сифатида иштирок этса.

Яқинда "Sports.ru" сайтида Гиггз ва унинг "МЮ"даги жамоадошларининг ёши таққосланган блогни кўриб, уни Павел Бугалода қўллашга ахд қилдим.




"Бунёдкор"нинг бугунги асосий таркиби, Павел Бугало дебют қилган кун:

Саҳоб Жўраев. 5 ёш, 5 ой
Сергей Симоненко. 11 ёш, 6 ой
Хайрулла Каримов. 13 ёш, 10 ой
Акмал Шораҳмедов. 5 ёш, 11 ой
Дилшод Жўраев. 2 ой
Сардор Собирхўжаев. Туғилмаган.
Сардор Рашидов. 1 ёш
Олег Зотеев. 3 ёш, 1 ой
Олександр Пишур. 11 ёш, 5 ой
Анвар Бердиев. 14 ёш, 1 ой

Бугало 1992 йилнинг 20 июнида "Пахтакор" сафида дебют учрашувини ўтказади. Ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилган "Пахтакор" 4:1 ҳисобда ғалаба қозонади. Мазкур учрашувнинг 79-дақиқасида Бугало жароҳат олган Анвар Жабборовнинг ўрнига майдонга тушади. Ўйин қайдномаси барчангизга қизиқ бўлса керак. Жиззахликлар дарвозасидан ўрин олган голлардан бирига Фарҳод Магометов муаллифлик қилган эди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 4:1
20.06.1992. 17 тур.
1000 томошабин.
Бош ҳакам: Воронин Константин
Голлар: Магометов Фарҳод, Назаров Эркин, Маъруфалиев Абдуқаҳҳор, Кечинов Валерий - Нарзиқулов Самад.
"ПАХТАКОР": Жабборов Анвар (БУГАЛО ПАВЕЛ, 79); Алиев Мурод; Магометов Фарҳод; Назаров Эркин; Эргашев Ҳикмат; Турсунов Сайдулло (Кожухов Александр, 74); Ҳасанов Нўъмон; Маъруфалиев Абдуқаҳҳор; Синелобов Олег; Кечинов Валерий (Абдухолиқов Александр, 75); Галиев Рифат
"СЎҒДИЁНА": Кудимов Андрей; Мережко Владимир; Макаров Виктор; Никифоров Игорь; Панков Руслан; Нарзиқулов Самад (Тюлькин Олег, 60); Отажонов Мурод; Ғофуров Бахтиёр; Андреев Владимир (Султонов Вали, 46); Гай Роберт (Сусский Николай, 60); Богданов Григорий
Огоҳлантириш: Макаров Виктор, 62



"Пахтакор"-93. Бугало Илҳом Шарипов ва Шуҳрат Мақсудовларнинг ўртасида.

Яна бир қизиқ маълумот шуки, аллақачон футболчилик фаолиятларини якунлаб юборган, бугунда "Бунёдкор" жамоасининг мураббийлар штабидан ўрин олган Мурод Отажонов ва Ҳикмат Эргашев мазкур тўқнашувда ҳаракат қилган.

Келинг, энди мавзунинг энг қизиқ жойига қайтамиз. Павел Буало Ўзбекистон чемпионатида дебют қилган пайти Сардор Собирхўжаев ҳали дунёга келмаган эди. Сардор Рашидов эса эндигина бир ёшни қарши олганди. Саҳоб Жўраевнинг боғчага чиққан пайтлари. Шораҳмедов энди биринчи синфга бориш ҳаракатида юрган.



1998 йил. Павел Бугало иккинчи маротаба Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган кеча.

Павел  Бугало Ўзбекистон футболи тарихида “Йилнинг энг яхши футболчиси” бўлган   ягона посбон. Бўлиб ҳам, у бу унвонга икки маротаба сазовор бўлган.

МТЖ  сафида роппа-роса 40 марта майдонга тушган. Дебют ўйини, кимсан Нигерия терма жамоасига қарши учрашувда бўлган. Лагосда, 60 000 томошабин қаршисида бўлиб ўтган баҳсда африкаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашув қайдномаси сизга қизиқ бўлиши аниқ.

Нигерия - ЎЗБЕКИСТОН - 1:0 (0:0)
10.11.1995.
Лагос. “Сулурере” стадиони. 60000 томошабин.
Афро-Осиё ўйини. Финал. Жавоб учрашуви (биринчи учрашув 3:2).
Бош ҳакам: МАГАССА Сиди Бекае (Мали)
Гол:1:0 - АМУНИКЕ Эмануэль, 82
Нигерия: АГУ Алой; ЭГУАВОН Августин; БАБАЯРО Селестин; ОКАФОР Уче; ОКЕЧУКВУ Уче; ФИНИДИ Джордж; АДЕПОЖУ Мутиу (ОКОЧА Августин, 60); ОЛИСЕ Сандей; ИКПЕБА Виктор; КАНУ Нванку (СИАСИА Самсон, 60); АМОКАЧИ Даниель (АМУНИКЕ Эмануэль, 46)
ЎЗБЕКИСТОН: БУГАЛО Павел; ЗАХАРОВ Андрей; МАГОМЕТОВ Фарҳод; РЎЗИМОВ Улуғбек (НАМОЗОВ Бахтиёр, 80); ҲОШИМОВ Акмал; ШАРИПОВ Илҳом; БОЗОРОВ Равшан; ЛЕБЕДЕВ Сергей (МАЪРУФАЛИЕВ Абдуқаҳҳор, 42); АБДУРАИМОВ Азамат; ҚОСИМОВ Миржалол; МАҚСУДОВ Шуҳрат (НАЗАРОВ Дилмурод, 46).

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика