

"Терма жамоада қайси вазифани бажаришимни ҳамма тушуниб олди. Бу янгилик позитив рухдалигидан хурсандман. Балки ёшим 40дадир, аммо ҳали ҳам "Ювентус"нинг биринчи рақамли дарвозабониман.
Италия терма жамоаси ёки "Ювентус" сафидаги сўнгги ўйинлар фаолиятимдаги сўнггиси бўлишини билмайман. Ҳозир хотиржамман" - дейди Буффон.



