UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  0 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   1 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  4 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  8 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  35 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  9

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди Янгиликлар

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди

Бир неча соат олдин ЎФА матбуот хизмати йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний 3 нафар номзодни эълон қилди.

Номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳам ўрин олди. Одатда дарвозабонларнинг энг яхши футболчи номинациясида бўлиши жуда кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади. Сўнгги бор 2008 йил Игнатий Нестеров бу борада имкониятга эга бўлган, якунда совринга Сервер Жепаров эга чиққан. Кипер учинчи бўлган. 

Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. Номзодлар қаторига киритилган илк посбон Юрий Шейкин ҳисобланади. 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби шу мавсумда Нестеров сингари учинчи поғонадан жой олган. 


1994 йил. Юрий Шейкин ("Трактор") 3-ўрин

1996 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

1997 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

2008 йил. Игнатий Нестеров ("Пахтакор") 3-ўрин


Қизиқ фактлар:

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш.

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3 нафар хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика