UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  4 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Бу қизиқ. 2006 йил Ироқ клуби қандай қилиб "Машъал" билан дуранг ўйнаб кетганди? Янгиликлар

Бу қизиқ. 2006 йил Ироқ клуби қандай қилиб "Машъал" билан дуранг ўйнаб кетганди?

Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида 2006 йилги воқеани эслади.

ОЧЛ янги мавсуми старти ва Ироқ клубига қарши баҳсдан олдин, 2006 йилги "Машъал" иштирокидаги бир воқеа ёдимга тушди.

Муборак клуби ўрин олган гуруҳ жуда кучли эди. Аммо 4-турдан сўнг бизнинг клуб 7 очко билан 2-ўринда эди. "Ал-Айн"да 10 ва "Ал-Ҳилол"да 6 очко бор эди. Сўнгги ўринда эса Ироқнинг "Ал-Мина" клуби жой олганди. Бу жамоа 4та турда умуман очко ололмаган эди.

Бешинчи турда "Машъал" ўз майдонида айнан "Ал-Мина"ни қабул қилди. "Машъал" бунгача ўз уйида "Ал-Айн" билан дуранг ўйнаган ва "Ҳилол"ни мағлуб этганди. "Мина" мағлуб этилса ва "Ҳилол" "Ал-Айн"ни таслим қилса "Машъал" гуруҳда биринчи ўринга чиқиб оларди.

Ўшанда гуруҳдан фақат битта клуб чорак финалга чиқарди. Шу боис ҳар бир очко жуда қадрли эди.

Ўша пайтлари ОЧЛда ўйинлар чоршанба кунлари ўтказиларди. Қаршидаги ўйин 3 май куни бўлиб ўтиши керак эди. Душанба куни, 1 май куни ЎФФга қўнғироқ бўлди. Қўнғироқ Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасидан эди.
- Бу ерда Ироқ клуби вакиллари бор. Улар ОЧЛ ўйинида иштирок этиш учун Ўзбекистонга кириш визасини олишмоқчи.
- Улар қандай қилиб Теҳронда пайдо бўлиб қолишди? Жамоа қандай қилиб Қаршига келмоқчи?
- Улар Теҳрондан автобусда Қаршига боришмоқчи. Самолёт чиптаси учун пул йўқ дейишмоқда.
- Биз уларга виза қилиб бера оламиз. Аммо айтингчи агар улар автобусда келишса, Туркманистон орқали келишади тўғрими?
- Ҳа, бошқа йўл йўқ.
- Уларда Туркманистон визаси борми?
- Менимча йўқ.
- Унда автобусда қандай қилиб Туркманистондан ўтишмоқчи?
- Тўғри айтасиз, уларга бошқа йўл топишларини айтамиз.

Кейинроқ Ироқ клуби меҳмонхонага пули йўқлиги боис бир кечани Теҳрон масжидларидан бирида ўтказишган, кейин Истанбулга учишган, у ерда яна бир кун бўлишган ва чоршанба куни тонгда Тошкентга учиб келишган, бу ерда "Машъал" вакиллари кутиб олишди.
Меҳмонлар Ўзбекистон меҳмонхонасига жойлашишди, кундуз куни уларни Қаршига чартер рейс кутарди.

Яхшиям бу чартер рейс эди, футболчиларни уйқудан уйғотиш жуда қийин кечган. Улар тушликка ҳам, учиш вақтига ҳам кеч қолишди. Оддий рейсли самолёт уларни кутмасди, чартер эса охиригача кутди.

Футболчилар шу қадар чарчашгандики хатто самолёт йўлакларига ётиб олишганди.

Қаршига самолёт учрашув бошланишига 1 соат қолганида қўнган. "Машъал" бу пайтда стадионда чигалёзди машғулотларини бажараётганди. Комиссар қатъи айтди: "Ал-Мина" футболчилари чигалёзди машғулот қилишмаса ҳам ўйин ўз вақтида бошланиши шарт.

Барчаси "Машъал" учун қўл келаётгандек эди, бироқ ироқликлар характер кўрсатиб якунда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб кетишганди.



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика