UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   0 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  0 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  9 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0

"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида Янгиликлар

"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида

"Ноттингем Форест"нинг иккинчи дарвозабони, жорий мавсум Лига Кубоги доирасида "Суонси Сити"га қарши (2:3) ўйиндагина майдонга тушган, Жон Виктор Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги учрашувларига таклиф олгани ва унга илк реакцияси ҳақида айтиб берди.

Эслатиб ўтамиз, "Ман Сити"нинг эндиликда собиқ дарвозабони Эдерсон Мораес жароҳат туфайли 10 ва 14 октябрь саналаридаги ўйинларда иштирок этолмаслиги сабаб, Жон Виктор термага таклиф этилган. 

Қайд этиб ўтамиз, Карло Анчелотти шогирдлари Жанубий Корея (5:0) ва Японияга (2:3) қарши ўйинда майдонга тушди. "Ноттингем" посбони ҳар икки баҳсда терма жамоада ҳам захира ўриндиғида ўтирди.

"Мен учун бу уникал ва буткул ўзгача туйғулар эди. Мен клуб ўйинига кетаётганимда, автобусда бу хабарни билгандим. Ўша пайт карахт бўлиб қолдим ва кимдир хазиллашяпти, деб ўйладим. Менда (Сержиу) Димаснинг телефон рақами йўқ эди (Бразилия терма жамоаси раҳбари – таҳририят); у билан "Сантос"да бирга ишлаганмиз ва айнан у хат юборди. Улар мендан паспортимни сўрашди ва биринчи келган фикр: "Охо, бу нима, фирибгарларми?".

Билмайманку, ҳозир замон нотинч… аммо кейин у бу терма жамоага таклиф эканлиги ва зарур ҳужжатларни тайёрлаш учун кераклигини айтганида ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Буни Игор (Жесус) билан йўлдаёқ нишонлаб, "Ньюкасл" билан ўйинга кетдик. Бу чиндан ҳам унутилмас лаҳзалар эди".

Эслатиб ўтамиз, Виктор шу йилнинг ёзида инглиз клуби сафига кўчиб ўтди. Бунгача у Бразилиянинг "Ботафого" клуби шарафини ҳимоя қилиб келган ва АҚШда ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби ПСЖни 1:0 мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика