Бруну Фернандеш АПЛда ўйнашни истамоқда

Mirjalol Normatov
17 ноя 2019, 12:59
МЮ футболчини сотиб олишга тайёр.

"Daily Mail" хабарига кўра, "Спортинг"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш АПЛда ўйнашни истамоқда. Айни дамда уни "Манчестер Юнайтед" сотиб олишни истамоқда. "Қизил иблислар" қишки трансферлар ойнаси вақтида хавбек учун 70 миллион евро тўлашга тайёр туришибди.

Ушбу мавсумда Фернандеш Португалия чемпионатининг 10 ўйинида 5 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail