UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 15:12Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  5 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  12 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  33 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон Панамани мағлуб этганда кейинги босқичга чиқарди” Янгиликлар

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон Панамани мағлуб этганда кейинги босқичга чиқарди”

Футзал бўйича Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.
Ушбу мусобақада Вьетнам терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаб Колумбияда бўлиб ўтаётган мундиалга йўлланмани қўлга киритганди. Айни дамда Вьетнам терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Барча гуруҳларда тўртта энг яхши учинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар “плей-офф” босқичига йўлланмани қўлга киритади. Вьетнам мана шу йўлланмадан бирини қўлга киритди ва кейинги босқичда Россия терма жамоаси билан беллашади. Ушбу учрашувдан олдин Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Бруно Гарсия ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, илк учрашувда Панама терма жамоасини мағлуб этишлари керак эди. Ушбу ўйин терма жамоангиз учун муҳим учрашув эди. Очиғини айтсам, ўша учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси нима сабабдан мағлуб бўлганини билмайман. Лекин, Колумбия терма жамоасига қарши жуда ҳам кучли ўйин кўрсатишди ва 1 очкони қўлга киритишди. Агарда Ўзбекистон терма жамоаси Панамани мағлубиятга учратганда “плей-офф” босқичига чиққан бўлар эди. Ўз гуруҳимиздаги учрашувлар ҳақида гапирадиган бўлсам, гуруҳдаги энг қийин ўйинимиз Италия терма жамоасига қарши кечди. Италия биздан кучли эди. Афсуски ушбу ўйинда биз мағлуб бўлдик.  Биз энг яхши учинчи ўринни эгаллаган тўрт жамоадан бири бўлиб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдик. “Плей-офф” босқичида Россия терма жамоасига қарши баҳс олиб борамиз”, - дейди Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Бруно Гарсия.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика