

Июль ойида мамлакатда футболни назорат қилувчи Британия полиция бўлими бошлиғи Марк Робертс бу ҳақда Англия футбол чемпионатларидаги 92 клубнинг барчасига таклиф юборган (Премьер-лига, чемпионшип, Лига 1, Лига 2).
Бунга 92 клубдан 49 таси, жумладан, Премьер-лигадаги 20 клубдан 4 таси розилик берган. Булар - "Манчестер Сити", "Челси", "Норвич" ва "Брайтон".
"Биз шиорларни, барча бу ғояга содиқлигини эшитамиз. Аммо биз футболчиларга, клубларга ёрдам бериш учун баъзи чораларни кўрмоқчи бўлсак, баъзида бу шунчаки сўздан кўра кўпроқ нарсани талаб қилади", - дейди Робертс.
Премьер-лига вакили лигадаги қолган барча клубларни полиция таклифини қабул қилишга чақирди.



